

Айни дамда мерсисайдликларда жароҳатлар сабабли футболчилар муаммоси бўлиб турибди.
"Тажрибали қанот ҳимоячиларимизни марказий ҳимоячилар сифатида ўйнатмоқчи бўлгандим. Аммо бундай қилмадик.
Асосий ҳимоячилар сафдан чиққанидан кейин, ўйин тизимини ўзгартириш керак бўлади. Агарда қанот ҳимоячиларни марказга кўчирсак, қанотдаги ўйинларимиз сусаярди ва бу ўйинимизнинг янада ёмонлашишига олиб келарди", - деди Клопп.



