Клопп: "Фикрим ўзгаргани йўқ"
14 мар 2024 12:00
Янгиликлар
Клопп: "Фикрим ўзгаргани йўқ"
"Ливерпуль" спорт директори Майкл Эдвардснинг қайтганидан кейин жамоа устози Юрген Клопп ёзда клубдан кетиш борасидаги фикри ўзгармадими, деган саволга жавоб берди.
"Бу борада гаплашдик. Чиндан, Майкл билан муносабатларимиз аъло даражада. Фикрим ўзгариб қолмадими? Албатта, йўқ. Агарда шундай қилсам, бу худди мен Англияда "Ливерпул"дан бошқа жамиоада ишламайман, деб кейинги мавсум қўшниларимиз ёки бирор инглиз клуби бошқарувини қўлга олишим билан бир хил бўларди. Бу шунчаки имконсиз.
Бундай нарсалар ҳақида яхшилаб ўйлаб, кейин гапиришга одатланганман. Мен шунчаки клуб имкони борича яхшироқ ишлашини истайман. Яхши раҳбарлар билан ишда ўсиш бўлишига ишончим комил. Михаэль – ажойиб танлов".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар