Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган

Alisher
10 мар 2025, 00:21
"Бавария" ва Йозуа Киммих янги келишувга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 30 ёшли ярим ҳимоячининг янги шартномаси бўйича барча ҳужжатлар имзоланишга тайёр.

Киммих "Бавария" билан шартномасини 2029 йилгача узайтиради.

Футболчи Мюнхен клубида 2015 йилдан буён ўйнамоқда. "Бавария" таркибида Киммих 8 марта Германия чемпиони бўлган, шунингдек, 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano