Кике Сетьен: "Менга Коутиньо жуда ҳам ёқади. Унинг "Барса"га қайтишига умид қиламан"

Alisher
16 апр 2020, 14:37
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли бразилиялик футболчи айни дамда "Бавария"да ижара асосида ўйнамоқда.

"Коутиньони ажойиб ўйинчи деб ҳисоблайман. Менга у жуда ҳам ёқади. У "Барселона"га тегишли. У бизга қайтишни хоҳлаяпти.

Мен унинг мавсум бошида жамоамизда бўлишига умид қиляпман. Керак бўлса, у билан гаплашаман ҳам", - дейди Сетьен.

Коутиньо жорий мавсум Бундеслигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›