Кейруш Эрон ФФ билан музокара ўтказмоқда
30 авг 2018 14:52
Янгиликлар
Кейруш Эрон ФФ билан музокара ўтказмоқда
Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш кеча Теҳронга ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад, Эрон футбол федерацияси раҳбарияти билан шартнома узайтириш борасида музокара олиб бориш. Маълумки, Кейрушнинг Эрон билан шартномаси июль ойи охирида тугаган ва шундан бери мураббий кейинги иш жойи борасида бир тўхтамга келгани йўқ.
Агар музокаралар ижобий якун топса Карлуш Кейруш Эрон термасини бошқаришда давом этади. Маълумки, 65 ёшли мутахассис 2011 йилнинг апрель ойидан бери Эронда ишлаб келяпти.
Фикрлар