Кейлор Навас сафга қайтди ва "Лас-Пальмас"га қарши баҳс қайдномасига киритилади

Aslanov Jasurbek
23 сен 2016, 16:48
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас сафга қайтди ва "Лас-Пальмас"га қарши Испания чемпионатининг 6-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин.

"Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан коста-рикаликни ушбу ўйин қайдномасига киритади. Зидан Кико Касильяни асосий таркибда майдонга тушириш ниятида.

Навас 118 кундан сўнг яна "Реал" қайдномасига киритилади. Сўнгги бор дарвозабон "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca