"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"

Omonjon To`xtamirzayev
29 июл 2024, 19:36
Тажрибали дарвозабон фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.

Айни дамда эркин агент мақомида бўлган коста-рикалик кипер фаолиятини Италиянинг "Монца" клубида давом эттиради. 

Бу маълумотни машҳур инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. 

Кейлор Навас ўтган мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 6 учрашувда майдонга тушди ва 7 та гол ўтказиб юборди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca