UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  10 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди" Янгиликлар

Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"

"Реал" собиқ посбони Кейлор Навас ўтган ёзда "Барселона" уни трансфер қилиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

Сентябрь ойида асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штеген жароҳат олгандан сўнг, каталонияликлар "қўлқопини михга илган" Войцех Шесни билан шартнома имзолаган эди. Маълумотларга кўра, “Барса” Кейлор Навас номзодини ҳам кўриб чиққан.

"Мени "Барса" билан боғлашгани ҳақида миш-мишлар кўп гапирилди. Лекин бундай ишлар осон якунланмайди… Улар агентим билан боғланишган ҳам. Бу футбол, биз ўз ишимизни қилишимиз керак.

Бу хабарлар менга ёқди: гарчи узоқ мавсумлар давомида "Реал"да ўйнаб, кўп йиллар рақиб бўлган клуб мени номзод сифатида кўрди. Бу хабарларни мақтов сифатида қабул қилдим.

Агар менга "Барселона" эмас, Флорентино Перес қўнғироқ қилганида сузиб бўлса ҳам унинг олдига борардим", – деди "Реал"нинг собиқ дарвозабони, ҳозирда "Ньюэллс Олд Бойз" сафида ўйнаётган Кейлор Навас "El Larguero" нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика