UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Кевин Кураньи: “Россияда яна ўйнаш нияти бор” Янгиликлар

Кевин Кураньи: “Россияда яна ўйнаш нияти бор”

Москванинг “Динамо” клуби собиқ ҳужумчиси Кевин Кураньи “Советский спорт” нашрига берган интервьюсида Россияда ўтказган даврларини эслаб, яна у ерга қайтиш хоҳиши борлигини таъкидлади.

Шунингдек, Германияга қайтиши таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг бундеслигага қайтиши ҳозирча омадли чиқмади. У бирорта гол ура олмади ва “Хоффенхайм” аутсайдерлар қаторида юрибди.

Бундеслига шунчалик кучайдими ёки Кураньи аввалгидек эмасми?

– Бундеслига янги савияга чиқди – бу аниқ. Мавсум бошига яхши ҳолатда етиб келмадим. Узоқ вақт жамоасиз тайёрландим, кейин “Хоффенхайм” варианти пайдо бўлди. Мураббий мени дарҳол асосий таркибга қўйди. Унга бундай қилмаслигини ҳам айта олмасдим. Афсуски, тўлиқ тайёр эмасдим. Жамоа ёрдамимга зарур эди. Оқибатда жисмонан ўрага тушиб қолдим. Сўнг яна жароҳат олдим. Қишки танаффусдан кейин ўзимни яхшироқ сезяпман.

– Мавсумнинг қолган қисмига мақсадлар қандай?

– Аввал ҳар мавсумда 10тадан кам гол урмасдим. Мақсад аниқ: ёзгача 10та гол уриш. Бу ҳазил, албатта. Биринчи даврада бирор очко йиға олмасанг, энг яхши тўпурар бўлиш учун курашиш ҳақида гапириш мантиқсиз. “Хоффенхайм” охирги ўринлардан юқорилаши учун қўлимдан келган ҳамма ишни амалга ошираман.

Ўзим учун янги ҳолатга тушиб қолдим. Жамоам тушиб кетиш ўринларидан бирида, мен эса гол уролмаяпман. Барчаси олдингидан қийинроқ. Барибир ижобий фикрлашда давом этяпман. Янада жиддийроқ машқ қилиб, майдонда кескинроқ бўлишим даркор. Балки, жамоадаги фахрий ўйинчилардан бири сифатида кийиниш хонасида кўпроқ сўзлашим керакдир.

“Хоффенхайм” учун биринчи учрашувда сизни нима кўпроқ ажаблантирди?

– Стадиондаги муҳит. Мен Германияда бўлмаган 5 йилда футбол атрофида ажиотаж янада ўсибди. Қаерда ўйнасак, барча стадионлар тўла. Қаердадир англаш кузатилмаган ҳолатлар ҳам бўлади, лекин камида 80 фоиз ўриндиқ банд қилинади.

– Турнир жадвалида охирги ўринга тушиб кетган ҳолатда ҳамми?

– Мухлислар қийин вазиятда ҳам жамоа билан қолишади. Германияда шундай.

Сизни тезлик ҳайратда қолдиради деб ўйламагандим.

– Германияда ўйин Россиядан тезроқлигини инкор этиш ахмоқлик. Лекин бу Россияда секин ва ёмон футбол ўйналишини билдирмайди. У ерда футбол бошқача.

– Россиядан кейин немисча услубга кўникишда қийинчиликка дуч келмадингизми?

– Майдонда тез қарорга келиш мен учун муаммо эмас. Россияда бундеслигада ўзини кўрсатиши мумкин бўлган футболчилар етарлича. Дуглас Костани олинг. У “Бавария”га Украина чемпионатидан келди, деярли Россия билан бир хил савиядаги лигадан. У жаҳондаги энг яхши клублардан бири сафида энг яхши бўлишга тушди. Чемпионатда ҳам энг яхши футболчилардан бири. Украинада футболнинг тез эмаслиги ўйинчига бундеслигада ўзини кўрсатишга тўсиқ бўлмади.

“Динамо”ни кузатишга вақтингиз борми?

– Албатта. Собиқ жамоадошларим билан доим мулоқот қиламан. Борис Ротенберг учун хурсандман. У ўйнаётган “Ростов” Чемпионлар лигаси учун курашмоқда. “Динамо”да эса ишлар яхши эмас. Яқинда жамоадошларим билан мулоқот қилгандим. Улар ҳозирча ўзларида эмас.

Қачон Россияни соғинганингизни ҳис қилдингиз?

– Борш ичишни хоҳлаганим кунимда. Атрофда рус ресторанларини учратмаганимча. Яна жамоа ва футболчиларни соғиняпман. Жуда яхши даврлар эди. Мен ва оилам учун. Москвада ўғлимнинг энг яхши дўсти қолган. Ҳар доим ўғлим у билан ёзишиб ўтиради.

Қўрқинч билан эслайдиган бирор нарсангиз борми?

– Қишки йиғинлар. Бу ҳақиқий синовдир. Ҳафталаб оила аъзоларингни кўрмайсан. Германияда ҳаммаси бошқача. Бу ерда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик бир ойдан кўпроққа чўзилади. Сафарларга эса бир ҳафтага кетамиз холос.

– Роман Нойштедтер март ойида Россия терма жамоаси учун дебют қилиши мумкин. Бунга қарши эмасмисиз?

– Унинг онаси рус, шундай экан, бу ерда бирор ғалати нарса йўқ. Роман терма жамоани кучайтира оладиган футболчи. Ёзда унинг шартномаси тугайди ва бирор рус клубида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, у бирор клуб билан шартнома имзолагандир. Рус клубларига уни кузатишни тавсия қилган бўлардим. У аввал бир ўйинда майдонга тушсин, қандайлигини билиб оламиз.

Келажакда режалар қандай, Кевин?

– Ёзда “Хоффенхайм” билан шартномам тугайди. Кейин Россияда 1-2 йил ўйнашни мўлжаллаяпман.

Ростданми?

– Ҳазил. Лекин нима учун йўқ? Мен Россияни ёқтираман! Бундеслигада жамоалар пастдан ўйнаб, ҳаводан тўп оширишларни камайтирган. Бунда ўзимни кўрсатишга имконият кам. Россияда эса бошқача футбол ўйналади. Ҳаводан тўп оширишлар ва бош билан ўйнаш мумкин. Бу менга зарур ўйиндир.

– Австралиядан таклиф борлигини биламан, лекин Сидней жуда узоқ. Москва яқинроқ.

“Динамо”га қайтасизми? Ёки “Спартак”да ўйнайсизми?

– Футболда ҳамма нарса мумкин. Ҳозирча ҳеч нарсани режалаштирмадим. Ҳозир “Хоффенхайм”га ўрадан чиқишга ёрдам беришим лозим. Жамоа учун фойда келтиришни истайман. Фаолиятим бундеслигадан тушиб кетиш билан якунланиши ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Голсиз мавсум ҳам керак эмас. Ишлашга сабаблар бор.

Россияга эса эртами-кечми, қайтаман. Чунки бу давлатни ёқтираман ва уни соғинганман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика