UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Кетиш" доим ҳам тўғри қарор эмас ёхуд А Серияда порлаган футболчилар Янгиликлар

"Кетиш" доим ҳам тўғри қарор эмас ёхуд А Серияда порлаган футболчилар

Хабарингиз бор, ёзда А Сериядан бир қатор ўйинчилар бошқа клубга ўтди.

Тўғри, Мауро Икарди янги клубда ўзини кўрсата олмоқда. Бироқ баъзи футболчилардан мухлисларнинг умиди катта эди. Бугун айнан улар ҳақида суҳбатлашамиз.


Патрик Шик "РБ Лейпциг"

Чехиялик ўз вақтида "бўрилар"нинг энг қиммат трансфери бўлганди. Тўғри, Шик "Сампдория"да ажойиб мавсумлар намойиш этди. Бироқ "Рома" жуда шошди. Бир тарафдан, Шикнинг имконияти кўп бўлди, аммо икки мавсум ичида у римликлар сафида атиги 5та гол урди. Германияга ижарага ўтиш энг яхши йўл бўлиб кўринган эди. Лекин афсуски, жароҳатлар форвардни тинч қўймади. Ҳеч қанча вақт ўтмай, тўпиғи шикастланди ва даволанишига узоқ вақт кетди. У соғлиғига эътибор бермай, Чехия термасида тўп тепди ва жароҳатини янада кучайтириб юборди. Шик янги клубда биттагина учрашув ўтказишга улгурди, аммо "РБ Лейпциг" клуби афсусланмаса ҳам бўлади. Сабаби, "буқалар"нинг гол урадиган ўйинчилари етарли. Аммо "Рома" қишда ҳужумчисини алмаштиришни обдон ўйлаб кўриши керак.


Стефан Эль-Шаарави "Шанхай Шеньхуа"

Стефан ўтган мавсум "Рома" ҳужум чизиғидаги етакчиларидан бири бўлганди. Унинг ҳисобида 11 гол ва 6 голли пас бор эди. Баъзи баҳсларда жамоа у қадар кучли ўйнай олмаган, аммо биргина Эль-Шааравининг маҳорати туфайли "джалоросси" очко жамғаришга муваффақ бўлганди. Хитой томон кетиш кутилмаган воқеалардан бири бўлди. Ҳа, унга яхшигина пул тўлашди ва ажойиб шарт-шароитлар таклиф қилишди. Эль-Шаарави эндигина 27 ёшни қаршилаган ва юқори даражада бемалол ўйнаши мумкин эди. Аммо Стефаннинг ишлари Хитойда унчалик ҳам юришмаяпти: янги клуб сафида 7 ўйинда майдонга тушди ва биттагина гол уришга эришди. Ҳа, ундан бундай натижа кутишмаганди. Уни термага чақиришди, бироқ Европа Чемпионати-2020га бориш учун қайдномага кириши осон кечмайди.


Жоау Канселу "Манчестер Сити"

Сўнгги йиллар А Сериянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси АПЛга ўтиши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бир тарафдан, Кайл Уокерга эга "шаҳарликлар"га яна бир топ латералнинг нима кераги бор эди? У АПЛнинг 5 баҳсида (2тасида асосий таркибдан) майдонга тушди. Қолаверса, Чемпионлар Лигасида ҳам ўзининг кучли томонини кўрсата олмади. Агар "Интер"ни ёдга оладиган бўлсак, у ерда ҳам дарҳол "порламаганди". Олдинда "шаҳарликлар"ни анчагина баҳслар кутиб турибди. Шундай экан, Жоаунинг имкони бор. Асосийси улардан тўғри фойдалана олса бўлгани...


Мойзе Кин "Эвертон"

Ўтган мавсум қисқа муддатга бўлса-да, Мойзе Кин "Ювентус"нинг асосий кучига айланганди. У 13 учрашувда 6та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳа, 19 ёшли йигитча учун ажойиб кўрсаткич. Натижада, Манджукич жамоадан кетади, Гонсало Игуаин энди Туринга қайтмайди, Кин эса узоқ йиллар мобайнида "кекса синьора"нинг асосий кучига айланади дейдиганлар кўпайиб кетди. Аммо, ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди: Кин узоқ муддатли шартнома имзолашга шошмади. Шу сабабли, барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, "Эвертон"га 30 миллионга сотилди. Ажойиб. Бироқ афсуски, у "ирискалар" сафида ўзини кўрсатолмади ва бор имкониятдан тўғри фойдаланмади. Ҳозирда италяннинг ҳисобида 1тагина голли узатма мавжуд. Кин агенти Мино Райолага қишга ижарага кетмоқчи эканини маълум қилди. У яна Италияга қайтиши мумкин: "Рома" ва "Милан" эса бунга тайёр турибди.


Патрик Кутроне "Вульверхэмптон"

Биринчи мавсумдан Патрик 10та гол ургандан кейин, "россонери" ўз шогирдилари орасидан истиқболли ҳужумчини топгандек эди гўё. Афсуски, келаси мавсум Кутроне рақобатда Кшиштоф Пёнтекга ўрнини бўшатиб берди. Улар жуфт бўлиб ўйнолмадилар, Кутроне эса иккинчи даражали ўйинчи бўлишни истамади. Хименес маҳоратига ҳеч ким шубҳа қилмайдиган "бўрилар" сафига ўтиш қанчалик тўғри қарор бўлди?! Бу ҳақида ҳозир бир нарса дейиш қийин, аммо ўйинчи асосий вақтини захиралар ўриндиғида ўтказмоқда. Италян атиги 3 бор асосий таркибдан майдонга тушди. Клубнинг 9 баҳсида иштирок этган Патрик биттагина гол уришга муваффақ бўлди. Афсуски, унинг Англиядаги ишлари бироз юришмаяпти. Аммо у ҳам худди Кин каби Италия ёшлар термасида мунтазам гол урмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика