

Терма жамоаси посбони Давид Де Хеа билан рақобатига изоҳ берди.
У терма жамоанинг Фарер Ороллари (4:1), Мальта (2:0) ва Швеция (3:0) терма жамоаларига қарши ўйинларида дарвозани қўриқлади. Де Хеа эса бу ўйинларда захирада қолдирилди.
"Биз узоқ вақтлардан бери бу баҳслар билан ўралашиб қолганмиз, ундан кўра ўйнашимиз керак. Мен терма жамоада ўйнаётганимдан, нафим тегаётганлигидан ва мавсумни юқори нотада якунлаётганлигимдан мамнунман", - дейди дарвозабон.
"Ким яхши ўйнаса, ўша ўйнайди. Давиднинг хафа бўлишини тушунаман, биз ҳаммамиз биргаликда шуғулланамиз, аммо ким майдонга тушишини мураббий ҳал қилади".



