UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45ПСВ Торган Азарни ижарага олди  0 11:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2023. Барча натижалар битта саҳифада   6 11:23Бугун ОФКнинг 33-Конгресси бўлиб ўтади. Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитаси аъзосига айланади   0 11:12Эшитдик-да! Ҳусниддин Ғофуров "Металлург"да  3 10:58"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди?  2 10:40Африка миллатлар чемпионати-2023. Мусобақанинг финалчилари маълум бўлди  1 10:25АПЛда яна бир украиналик футболчи пайдо бўлди  0 10:10“Специя”ни февралда 4 та ўйин кутмоқда  9 09:50⚡️ Тақвим. Бугун Ла Лига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  0 09:45Туркия Суперлигаси. "Карагумрук" - "Бешикташ" 1:1  0 09:40Италия Кубоги. "Интер" - "Аталанта" 1:0  0 09:35Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)  1 09:29Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..."  1 09:23Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"  0 09:10⚡️ Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади (+тақвим)  3

Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас Янгиликлар

Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас

"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Турин клубига қайтиб, раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллаши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

38 ёшли футболчи жорий мавсум MLS'нинг "Лос-Анжелес" клубида ўйнади.

Аввалроқ "Ювентус" Италия футбол клуби директорлар кенгаши истеъфога чиққанини маълум қилганди.

Клуб президенти Андреа Аньелли ҳам Италия грандини тарк этди. Шунингдек, туринликлар раҳбари ўринбосари Павел Недвед ҳам истеъфога чиқди. Ижрочи директор Маурицио Арривабене янги директорлар кенгаши тузилмагунча клубда қолади.

Кьеллини "кекса синьора" сафида барча мусобақаларда 561 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи "Ювентус" билан 19 та соврин, жумладан, 9 та Скудетто ва 5 та Италия Кубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
30 ноя 20:30:22
Kambaraliev
Zor bolardi Kellini sodig yaxshi inson
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика