

Директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида пресидент Андреа Аньелли, вице-президент Павел Недвед, бош директор Маурицио Арривабене ва бошқарув кенгашининг яна 7 аъзоси истеъфога чиқди.
Бу прокуратура томонидан ўтказилган текширувда ҳисоботдаги маълумотларни бузиш ва бюджетни тасдиқлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли бўлди.
Аньелли 2010 йил май ойидан бери “Юве”ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида клуб қаторасига 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди, 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, 5 мартадан Италия кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди.



