Кьеллини "Ювентус"га қайтди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2024
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жамоага қайтди, деб хабар бермоқда "кекса синьора" матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, Кьеллини "Ювентус"да менежер лавозимига тайинланган ҳамда миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқаларга масъул бўлади. Собиқ ҳимоячи 16 сентябрь, душанба куни янги лавозимида ишга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Жоржо Кьеллини 2005 йилдан 2022 йилгача "Ювентус" сафида тўп тепган ва 555 ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урган ва 18 та голли пас узатган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: juventus.com