Кьеллини ва Бэйл "Лос-Анжелес"да дебют қилишди

Alisher
18 июл 2022
"Лос-Анжелес" МЛС мунтазам чемпионатидада "Нэшвилл"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа таркибида ҳимоячи Жоржо Кьеллини ва форвард Гарет Бэйл дебют қилишди. 

Италиялик дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди ва 60-дақиқада алмаштирилди, уэльслик эса 72-дақиқада майдонга тушди.

"Лос-Анжелес" ушбу ўйиндан сўнг 42 очко билан Ғарб конференциясида биринчи ўринни эгаллаб турибди, "Нэшвилл" эса 30 очко билан бешинчи ўринда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia