Кьеллини: “Мбаппе Неймардан кўра яхшироқ”

“Ювентус” ҳимоячиси Жоржио Кьеллини Килиан Мбаппе ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

“Роналду ва Мессидан сўнг ким асосий юлдуз бўлади? Бу — Килиан Мбаппе. У чиндан ҳам ноёб ўйинчи. Уни илк бор телевизор орқали “Манчестер Сити”—“Монако” учрашувида кўргандим. Ўшанда у мени ҳайратда қолдирганди. Унда ҳамма нарса бор: тезлик, техника ва гол сезиш қобилияти. Мбаппени Неймардан ҳам яхшироқ деб ўйлайман. Келажак уники”, — дейди Жоржио Кьеллини.


Манба: Football Italia