Ганада келишилган ўйин сабабли футболчи иккита автогол урди
19 июл 2021 23:31
Янгиликлар
"Ашанти Голд" ва "Интер Аллиес" жамоалари иштирокидаги баҳс 7:0 ҳисобида якунланди. "Goal" нашрининг ёзишича, захирадан майдонга туширилган Муса ўз дарвозасига атайин икки марта гол урганини тан олган. Футболчи шу орқали ўйин олдидан келишилган ҳисобни бузишни ва ставкаларнинг амалга ошмаслигини истаганлигини айтиб ўтган.
"Интер Аллиес" жамоаси чемпионатда сўнгги ўринни эгаллади. "Ашанти Голд" эса мавсумни 9-поғонада якунлаган.
Фикрлар