UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  4 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  5 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  3 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  4 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  23 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  6 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан Янгиликлар

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан

Интервью вақти!

"Пахтакор" етакчиси, тўпурари Драган Черан ортда қолган ўйинлар, клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар ва келажаги ҳақида сайтимиз мухбирига интервью берди. Суҳбат давомида "Қизилқум"га қарши кечган ўйин ҳақида ҳам фикрларини билдирди.  


Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт


- Драган дастлаб Навоийда кечган "Қизилқум"га қарши учрашув хулосалари билан ўртоқлашсангиз...

- Жуда қийин ўйин ўтказдик, деб ўйлайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Дейлик, ҳаво шу куни жуда иссиқ бўлди. Иккинчидан майдон ҳолати. Барчаси ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Гарчи рақибда вазиятлар кўп бўлганига қарамай биринчи бўлимда дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик. Иккинчи бўлим бошида бизга тезкор гол керак эди. Муҳими якунда ғалаба қозондик. 

- Ушбу учрашувда икки хил бўлим гувоҳига айландик...

- Уларда 2-3 та яхши вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олишмади. "Пахтакор" эса бундан фойдаланиб рақибни жазолади. Рашидовнинг голи шунчаки ажойиб.


- "Қизилқум" "шерлар" учун енгил ва қулай рақибми? Учрашувдан аввал статистикадаги тўлиқ устунлик пойтахт клубида эди...

- Бугунги кунга келиб футболда осон рақиб тушунчаси йўқолган. Жамоа ҳар бир ўйинга профессионал тарзда ёндошиш зарур. "Қизилқум" яхши мураббий ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Уларга ҳеч қачон совуққон муносабатда бўлмаганмиз. 

- Биринчи давра якунига етмоқда. ОЧЛдан бир нечта ўйинларда дуранглар қайд этилди. Муҳим очколар бой берилди. Бунда жисмоний ҳолат ўз сўзини айтдими?

- ОЧЛдан сўнг кўп жамоаларда спорт формасида пасайиш юз бериши табиий ҳол. Ушбу мусобақада қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишимизга тўғри келди. Биласиз сўнгги йилларда ОЧЛ марказлашган тарзда ўтмоқда. Аммо бу замонавий футбол учун нормал ҳолатдир. Бироз вақт ўтиб яна аввалги "Пахтакор"ни қайтардик. Бу жамоадан мухлислар фақат ғалаба кутади. 

- Клубда раҳбарият ўзгарди. "Пахтакор"да янги давр бошланяптими?

- Буни вақт кўрсатади. 

- Ўзбекистондаги олтинчи мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Келажакда сизни юртимиздаги бирор жамоада мураббий сифатида кўрамизми? Мисол учун ўз вақтида "Насаф"да қисқа вақт тўп тепган Иван Бошкович айни пайтда "Бунёдкор"да ишламоқда...

- Бутсаларимни михга илганимдан сўнг футболда қолишни истайман. Бош мураббий сифатида фаолиятимни бошлаш ниятим бор. Кўрамиз, балки "Пахтакор"да шундай лавозимда ишларман (кулади).

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика