

Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида йўл олишди, олдинда "қироллик клуби". Ҳозирча ягона бўлиб турган голни бразилиялик ярим ҳимоячи Карлос Каземиро урди.
Эътиборлиси, 38-дақиқада ҳисобига гол ёздириб қўйган Каземиро 44-дақиқада эътирозлари учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва "Севилья"га қарши бўладиган 32-тур ўйинини ўтазиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига онлайн жадвалида айнан "Севилья" 60 очко билан биринчи ўриндаги "Реал"нинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланади.



