Каземиро "Севилья"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
10 апр 2022, 01:01
Айни дақиқаларда "Реал Мадрид" ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилмоқда.

Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида йўл олишди, олдинда "қироллик клуби". Ҳозирча ягона бўлиб турган голни бразилиялик ярим ҳимоячи Карлос Каземиро урди. 

Эътиборлиси, 38-дақиқада ҳисобига гол ёздириб қўйган Каземиро 44-дақиқада эътирозлари учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва "Севилья"га қарши бўладиган 32-тур ўйинини ўтазиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига онлайн жадвалида айнан "Севилья" 60 очко билан биринчи ўриндаги "Реал"нинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланади.   

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia