Кахи Махарадзе Грузия терма жамоаси сафида машғулотларни бошлади

Narzulla Saydullayev
24 мар 2015, 15:44
Грузия миллий терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинни бошлади.
Бош мураббий Кахабер Цхададзе Мальта ва Германияга қарши ўйинларга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Улар орасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сардори Кахи Махарадзе ҳам бор. "Шерлар" сардори жамоанинг кечаги машғулотларида иштирок этди.

Маълумот учун, Грузия терма жамоаси 25 март куни Тбилисида Мальта билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. 29 мартда Евро-2016 саралаши доирасида Германия терма жамоасига қарши ўз майдонида ўйнайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›