UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  2 21:10Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  3 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   2 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  9 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  13 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  6 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  26 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз" Янгиликлар

Кахи Махарадзе: "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финалда "Локомотив"нинг рақиби маълум бўлди.
"Темирйўлчилар" навбатдаги босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши баҳс олиб боришади. Биз ушбу янгилик ҳамда бошқа мавзулар юзасидан "Локо" етакчиларидан бири Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кахи, ОЧЛ қуръа натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Бизга кучли рақиб тушди дейишим мумкин. "Ал Айн" ҳақида озми-кўпми биламан, чунки бу жамоага қарши ўтган йил "Пахтакор" сафида ўйнаганман. Сафарда 1:1 ҳисобини қайд этгандик. "Локомотив" ҳам дастлабки учрашувни сафарда ўтказади ва умид қиламанки, натижа биз учун ижобий кўриниш олади. "Ал Айн" тўсиғидан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз.

- Нариги жуфтликда "Ал Жайиш" ҳамда "Ал Наср" баҳс олиб боради. Бунда кимнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Буёғига кучсиз жамоанинг ўзи қолмади. "Ал Наср" билан бу йил бир гуруҳда кураш олиб бордик ва улар ҳам яхши жамоа. Агар ярим финалга чиқсак, балки яна шу клуб билан ўйнармиз.

- "Локомотив" Кубок ўйинида "Уз-Донг-Жу"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай ҳисоб бўлишини кутганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Мен рақиб дарвозасига тўртта-бешта гол урамиз деб ўйлагандим. Аммо 9:0ни ҳеч ким кутмаган бўлса керак.  

- Яна икки кундан сўнг "Локомотив" "Бухоро"га қарши майдонга тушади. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, бу йил ҳисобидан "Бухоро"нинг ҳеч қайси ўйинини тўлиқ кўрмадим. Аммо рақиб сафида яхши футболчилар борлигини биламан. Бежизга бу жамоа "Пахтакор"ни Кубок баҳсларидан чиқариб юборган йўқ.

- Кахи, нима дейб ўйлайсиз, "Локомотив"га марказий ҳимоячи керакми?
- Бу савол менга эмас, мураббийлар штабига берилгани маъқул. Тўғри, охирги ўйинларда ҳимоячи сифатида ўйнаяпман ва бу мен учун қийинчилик туғдираётгани йўқ. Муҳими, дарвозада турмасам бўлгани, майдоннинг исталган чизиғида тўп тепишга ҳаракат қиламан.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика