Каррагер Почеттино МЮнинг таклифини қабул қилиши сабабини айтди
21 дек 2018 19:35
Янгиликлар
Каррагер Почеттино МЮнинг таклифини қабул қилиши сабабини айтди
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино МЮнинг таклифини қабул қилиши керак деб ҳисоблайди.
"Агарда таклиф қилишса Почеттино МЮнинг таклифини қабул қилиши керак. "Тоттенхэм"нинг чиройли стадиони ҳам, уларнинг мухлислари ҳам, яқин йилларда қўлга киритилиши мумкин бўлган совринлар ҳам бунда аҳамият ўйнамайди.
"Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" эмас! Бу клуб МЮ каби катта бўлмайди. Почеттинонинг "Тоттенхэм"дан қарзи йўқ. У "шпорлар" билан "Юнайтед"дан бир неча марта кам бўлган бюджет билан фантастик тарзда ишлай олди.
У ҳам бундай имкониятлар кам бўлишини билади. Агарда у таклифни рад этса, бу бошқа бўлмаслиги мумкин. Маурисионинг МЮ таклифини рад этиши ажабланарли ҳолат бўлади", - деди Каррагер.
Фикрлар