

“Агар “Манчестер Сити” ғалабага эришса, унда барчаси ҳал бўлди деб ҳисоблаш мумкин. Агар буни “Ливерпуль” уддаласа, ундай бўлмайди. Чемпионат тугашига 7 тур қолганда, 4 очколик фарқ катта тафовут ҳисобланади. “Ливерпуль” ғолиб бўлиши учун “Ман Сити” шунчаки ғалаба қозонишдан бош тортиши лозим.
Агар “Ливерпуль” зафар қучса, бу “Ман Сити”га психологик зарба бўлади. 2 очкони йўққа чиқариш осон, аммо психологик томондан бу кучли зарба бўлади, чунки январдаёқ ҳамма “Сити”нинг чемпионлигини тахмин қилганди”, дейди Каррагер.



