Каррагер: "Арсенал" қўрқоқлардек ўйнамоқда, улар АПЛда кучли тўртликка кира олмайди"

Aslanov Jasurbek
13 фев 2018, 13:24
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Арсенал"нинг жорий мавсумдаги ўйинини танқид қилди.

"Агар ўтган мавсумдаги "Кристал Пэлас"га қарши ўйинга қайтадиган бўлсак, мен уларни "қўрқоқ" деб атаганман. Баъзида мен қўпол бўлганим ҳақида айтишингиз мумкин, аммо меҳмондаги ўйинлар статистикаси буни тасдиқлайди. 26та меҳмондаги баҳсда 26 очко - мамлакатнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлган клуб учун уят. "Арсенал" кучли мавсумни кучли тўртликда якунлай олмайди. Улар "Манчестер Юнайтед"га ета олишмайди ва хатто "Ливерпуль"га яқин келишлари қийин" - дейди Каррагер.

"Арсенал" Европа лигасига эътибор қаратиши керак, чунки улар Англия чемпионатида кучли тўртликка кира олишмайди" - дейди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›