

Ўтган ҳафтада "шаҳарликлар" АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди — фақат биттасидан ташқари. 2023 йилнинг февраль ойида АПЛ "Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларнинг 115 та турли бузилишида айблаган эди. Кейинчалик The Times газетаси гап 115 та эмас, балки 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётганини хабар қилди: Премьер-лига эндигина айбловларни эълон қилганида, баъзи қоидалар бўйича чалкашлик юзага келган эди.
Кеча АПЛ клуб барча айбловлар бўйича айбдор деб топилганини маълум қилди.
— Ушбу лаҳзани Премьер-лига тарихидаги энг аҳамиятлиси деб ҳисоблаш мумкинми?
— Шунга ўхшайди. Бунгача энг аҳамиятли лаҳзалардан бири, эҳтимол, Агуэронинг голи эди — балки Премьер-лига тарихидаги энг буюк лаҳза ёки гол. Лекин ҳозир мен шокдаман, аммо шу билан бирга юз бераётган ҳодисалардан ҳайратда эмасман.
"Манчестер Сити"нинг айбдор деб топилганидан ҳайрон эмасман — мен уларнинг айбдорлигини ҳамиша ҳис қилганман — бунинг иккита оддий сабаби бор.
"Манчестер Сити" "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ёки "Реал Мадрид" каби тижорий даромад даражасига эга бўлиши мутлақо мумкин эмас. Улар йиллар давомида буни таъкидлаб келишди, аммо қанчалик муваффақиятли бўлишмасин, бунинг иложи йўқ.
Иккинчи факт эса: улар ушбу йиллар давомида доимий равишда ўзларида айбсизликларини кўрсатувчи "инкор этиб бўлмайдиган далиллар" борлигини таъкидлаб келишди. Лекин бу мамлакатдаги ҳар бир инсон, ҳар бир футбол мухлиси биладики: агар полиция сизни нимададир айбласа ва сизда инкор этиб бўлмайдиган далиллар бўлса, иш бир кун ёки бир ҳафтада ёпилади. Бу эса йиллаб чўзилди. Жараённинг бунчалик узоққа чўзилганининг ўзи у ерда нимадир борлигидан далолат берарди.
Шокдалигим сабаби эса, "Манчестер Сити" эга бўлган молиявий қудрат ва таъсирни ҳисобга олганда, Премьер-лига уларни судда енга олишига ҳеч қачон ишонмагандим. Премьер-лига эса шунчаки ғалаба қозониб қолмай, 115 та айбловдан 114 тасини тасдиқлади, айнан шунга эришиш керак эди.
Агар лига айбловларнинг фақат 50% ёки 60% ини исботлаганида, ҳамма: "Майли, ўтиб кетди", деган бўларди. Мен ҳамиша "Сити" сувни лойқалатиб, изларни яшираётганини ҳис қилардим, лекин Премьер-лига буни судда исботлай олишига ишонмагандим, — деди Каррагер.



