UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  3 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш сайтимиз учун алоҳида интервью беришга рози бўлди.

Фақат вақти камлиги боис 10 дақиқача ажрата олишини айтди. Натижада биз ҳам имкониятни бой бермай тезда саволларга ўтдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарди?
- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Мен ҳар доим яхши мураббий бўлишни хоҳлаганман. Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми бунинг фарқи йўқ. Мен охирги йилларда фақат энг яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон гарчи жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, мусобақада яхши иштирок этди. Муваффақиятнинг асосий сири нимада?
- Оддий қилиб айтганда, қаттиқ меҳнат ва тўғри ишлашда. Биз вақтдан унумли фойдаландик ва деярли ҳар куни дам олишсиз машғулот ўтказдик. 

- Жаҳон чемпионатидан олдин қандай хаёлда эдингиз?
- Кўпчилик бизга ишонмаганди. Чунки мундиал пайтида одамларнинг хаёли бошқа жамоаларда бўлади. Лекин биз  ишлашда давом этдик. Кишини хурсанд қилган жиҳати, жаҳон чемпионати биз учун муваффақиятли кечди ва энди бемалол Осиё Кубоги ҳақида ўйласак бўлади. 

- ЖЧдан олдин натижа қандай бўлишидан қатъий назар Эронни тарк этаман дегандингиз.
- Йўқ, мен бундай демаганман. Балки журналистларнинг ўзи тўқиб ёзган бўлишлари мумкин. 

- Осиё Кубоги-2019да ғолиб чиқиш асосий мақсадингизми?
- Ҳа. Биз бу мусобақага фақат ғалаба учун борамиз. Эрон олдида бундан бошқа йўл йўқ. 

- Қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашганмисиз?
- Бу саволни изоҳсиз қолдираман. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича расмий таклиф бўлганми?
- Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бу каби саволларни очиқ қолдираман. 

- Майли, бошқа саволга ўтамиз. Шу пайтгача Ўзбекистонга қарши олтита ўйин ўтказгансиз. Шундан тўрттаси расмий ва иккита ўртоқлик. Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолган?
- Менда Ўзбекистон билан ҳар доим илиқ хотиралар қолган. Лекин энг катта дарсни 2012 йил Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндан олганман. Ўшанда биз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

- Қайси ғалабани кўпроқ эслаб турасиз?
- Барчасини. Чунки ғалаба кишига завқ бағишлайди, мухлислар ҳам хурсанд бўлади. 

- Эроннинг навбатдаги рақиби Ўзбекистон терма жамоаси дейилганда хаёлингизга нималар келади?
- Мен хоҳ Ўзбекистон, хоҳ бошқа жамоа бўлсин рақиб деганда фақат расмий ўйинларни тушунаман. Қолган пайт бизлар ўртоқлармиз. Тошкентга ҳам рақиб сифатида эмас, балки ўртоқлик учрашуви ўйнаш учун келганмиз.

- Ўзбекистонда қайси футболчиларни алоҳида кўрса оласиз?
- Сизларда яхши футболчилар кўп. Масалан, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов... Терма жамоангизга қарши ўйнаш осон эмас. Ўзбекистон - Осиёда мен энг яхши кўрган жамоалардан бири.

- Терма жамоамизга қандай таъриф берган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда жиддий ва ҳурматга сазовор рақиб. Чунки сизларда яхши ўйинчилар бор, шунингдек жамоа футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонни тартибли футбол ўйнайдиган жамоа деб ҳисоблайман.

- Ҳаётда ва футболда сиз учун энг муҳим нарса нима?
- Ҳурмат. Нима иш қилишингдан қатъий назар ҳаммани ҳурмат қилишинг керак.

- Нима деб ўйлайсиз, Сардор Азмун Осиё Кубогига қадар терма жамоага қайтадими?
- Ишончим комилки, агар ўша пайтгача терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Азмун албатта қайтади. Мен уни қайтариш учун бор имкониятимни ишга соламан. 

- 2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоангиз 90+4-дақиқада гол уриб ютиб кетганди. Япониялик ҳакам бизнинг голимизни ҳисобламаганди.
- Кўп ўйинлар доим эсимда қолади. Мен ҳатто кичик эпизодларгача эслашга ҳаракат қиламан. 

- Ўша ўйинда терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан бироз тортишиб қолгандингиз.
- Ўйин пайти ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим ўз ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан. Футболда иккала жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Биз фақат ўйин пайти рақиблармиз, баҳс якунига етгач яна дўст бўлиб қолаверамиз. 

- Охирги савол. Бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Осиёдан бешта жамоа қатнашди. Лекин фақат Япония гуруҳдан чиқа олди. Осиёда футбол секин ўсяптими?
- Буни бир сўз билан ҳаракатсизлик, яъни бир жойда туриб қолиш деган бўлардим. Осиёда футбол на кўтариляпти, на пастга тушяпти. Биз доим бир хил хатоларни такрорлаш биланд бандмиз. Европа анча юқорилаб кетди, лекин Осиё билан Африка футболи ҳамон уйқуда.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика