UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:15ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  237 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  2 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман" Янгиликлар

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан хайрлашди.

Франциялик футболчи Мадриддаги 14 йиллик фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасига ўтмоқда.

"Бундай хиссиётлар билан гапириш ҳам жуда қийин. Бироқ "Реал"даги барча шерикларимга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Биз биргаликда ажойиб йўлни босиб ўтдик. Улар билан болаликдаги орзуларим ушалди.

"Реал"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. Бироқ бу ердан кетиш ва бошқа тарих яратиш вақти келди, деб ўйлайман.

"Реал"га катта раҳмат. Ҳаётимдаги энг зўр йўлни босиб ўтдим. Болаликдаги орзуларим Флорентино Перес билан биргаликда амалга ошди. Уни кўрганимда: "Бу инсон жамоага Роналдо ва Зиданни олиб келган", дейман. У ақлбовар қилмас инсон.

Шунингдек, Анчелоттига ҳам раҳмат айтаман. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Бу мен учун бироз оғир кун, ўз уйимдан кетаётгандекман. "Реал" билан шартнома имзолаганимда фаолиятимни шу ерда якунлашни истардим. "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан. Ундан ташқари, мени доимо қўллаб-қувватлаган, доимо куч бериб турган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман", - деди Бензема.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика