UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  4 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1

Кардиффдан мухлисимиз хабар қилади... Янгиликлар

Кардиффдан мухлисимиз хабар қилади...

Хабарингиз бор, эртага Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Мадриднинг "Реал" ва Турининг "Ювентус" клублари ўртасидаги ўйинга қизиқиш жуда катта. Айни пайтда ўзбекистонлик Сарвар Нишонбоев Кардифф шаҳрида бўлиб турибди. У ўқувчиларимизга финал бўлиб ўтадиган шаҳардан қайноқ маълумотларни етказиб беришга рози бўлди. Ушбу саҳифада Кардифф шаҳридан келган маълумотлар бериб борилади.


ЯНГИЛАШ


Барча ўзбекистонликларга Уэльсдан алангали салом! Бугун Кардиффда "Cardiff Day" бўлиб ўтмоқда. Мухлислар учун турли тадбирлар ташкил этилган. Исталган мухлис Европа чемпионлар лигаси кубогининг оригинали билан расмга тушиш имкониятига эга. Расмларни эса махсус сайт орқали кўчириб олиш имконияти мавжуд.

Кардифф вақти билан соат 16:00да (Тошкентда 20:00) Европанинг кўзга кўринган собиқ футболчилари ўртасида футбол шоу бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси кубоги ёнгинамизда

Кубок билан расмга тушишни истаганлар кўп, жонли навбат шундай кўринишда

Кубок билан тушилган расмни махсус сайтдан юклаб олиш мумкин бўлади

Хоҳловчилар учун "ЕЧЛ Шоп" ташкил этилган. Унда мусобақа финалига оид совғалар ёки футбол тўплари сотиб олиш мумкин.

Истасангиз футболкаларни ҳам харид қилишингиз мумкин

Турли сувенирлар

Мусобақанинг расмий ва оригинал тўпи 100 фунт туради.


Бу эса Европа чемпионлар лигаси галереяси. Бу ерда якунланаётган мавсумда ЕЧЛда иштирок этган клубларнинг формалари жойлаштириб чиқилган. "Лестер"нинг формаси кўринаяптими?


Финалчилардан бири бўлган "Ювентус" клубининг бу йил ютган кубоклари билан расмга тушиш маросими.


Навбатда турганлар орасида Бардзали ҳам бор )))


Баҳайбат одам)


Турли кўнгилочар шоулар ҳам давом этмоқда


Кеча аёллар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди. Унда Франциянинг "Лион" клуби мамлакатнинг бошқа бир клуби ПСЖни мағлуб этиб чемпионга айланди.


Каминага ҳам "Юве"нинг кубоклари билан бирга расмга тушиш насиб қилди


Мен учун тарихий суратлар


Ёш футбол мухлислари билан


Европа чемпионлар лигасининг улкан кубоги

Футбол афсоналари ўртасидаги шоу учрашуви бошланди

Шоу учрашувни кўраётганлар орасида "Роналду" ва "Мхитарян" ҳам бор

Кардифф финал билан яшамоқда

Ўзбекистон байроғи ва ЕЧЛ оригинал кубоги. Ушбу кубок 3 июнь куни мусобақа ғолибига топширилади

Доим хилпирайвер ватаним байроғи

Кардиффда юртимиз байроғи

"Реал" мухлислари Кардиффга тарихни эслатишмоқда

Шаҳар финалга тайёр

Финални қабул қилувчи "Миллениум" стадиони

Уэльслик мухлислар қуршовида. Мамлакатда биринчи рақамли спорт тури бу регби экан. ЕВРО-2016дан кейин футболга қизиқиш анчагина ортиб кетибди.


Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридан Сарвар Нишонбоев championat.asia сайти учун махсус

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика