Капеллонинг фикрича, "Наполи" ЧЛдан "Реал"ни чиқариб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 фев 2017, 14:30
Италиялик мутахассис Фабио Капелло "Осасуна" ва "Реал" ўртасидаги баҳсдан (1:3) сўнг, Зинедин Зидан шогирдлари Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Наполи"га мағлуб бўлиши мумкинлигини айтди.

"Агар "Реал" "Осасуна"га қарши баҳсдагидек хатоларни такрорласа, "Наполи" бу мавсумдаги муваффақиятли учрашувлар сериясини давом эттиради. Италия жамоаси Мертенс билан доимо мадридликлар дарвозасига хавф солади. Дриснинг ҳозирги формасини ҳисобга олсак, у "Реал" дарвозабони Кейлор Навас билан деярли бирга-бир ўйнайди. "Осасуна"га қарши баҳсда Серхио Рамосни танимадим" - дейди Капелло.

"Наполи" Италия чемпионатининг сўнгги 13 та учрашувида мағлуб бўлгани йўқ.

А Серия турнир жадвали. ЛаЛига турнир жадвали.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia