UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  10 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 1:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Кападзе, Карпенко, Алиқулов, Каримов каби собиқ футболчилар ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курсида қатнашишмоқда Янгиликлар

Кападзе, Карпенко, Алиқулов, Каримов каби собиқ футболчилар ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курсида қатнашишмоқда

Теглар :  ОФКЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўқув курси 18 ноябрь кунига қадар давом этади. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.

Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти.

Ўқув жараёнида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Ўқиш якунида иштирокчилар амалий ва назарий имтиҳонлар билан бирга ўзларига юклатилган вазифани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика