Камолиддин Мурзоев: "Ўзимни яхши ҳис қилаяпман"
06 авг 2013 13:36
Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Ўзимни яхши ҳис қилаяпман"
Қозоғистоннинг "Иртиш" клубининг ҳужумчиси, ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вазиятга аниқлик киритиш учун футболчининг ўзи билан боғландик.
"Ордабаси"га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлими охирида рақиб билан тўқнашиб кетдим. Шу сабабли танаффусда алмаштирилдим. Шифокорларнинг хулосига кўра иккита қовурғамга шикаст етган. Аммо бу жуда ҳам оғир жароҳат эмас. Айни пайтда Павлодардаги шифохонада даволанаяпман. Агар шифокорлардан рухсат ололсам Тошкентга бораман. Майдонга қайтишим учун тахминан икки ҳафтача вақт керак бўлади", - дейди Мурзоев championat.asia га берган интервьюсида.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Фикрлар