UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  0 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг Лукич ва Ибрагимовдан ҳам каттагина қарзи бор" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг Лукич ва Ибрагимовдан ҳам каттагина қарзи бор"

Ўзбекистон Проффессионал футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев "Навбаҳор"даги муаммолар ҳали тугамаганини маълум қилди.

"Клубнинг 2019 йил "Лочинлар" сафида ўйнаган сербиялик Славко Лукич ва ўзбекистонлик Азиз Ибрагимовдан ҳам каттагина қарзлари бор.

Лукичга 67 миллион, Ибрагимовга эса 125 миллион сўм тўланиши керак. Клубга анчадан буён бир неча бор мурожаат қилинди. Ҳозиргача вазият ижобий томонга ўзгармаяпти. Уларнинг иши билан ҳам машҳур SILA компанияси шуғулланишни бошлаган ва яқин орада ФИФАдан "Навбаҳор"га навбатдаги хат келади", - дейди Мурзоев championat.asia сайтига.



Маълумот учун, 2019 йил "Навбаҳор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Александр Беленков борасида хабар чиққанди. Унга кўра "Лочинлар" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш каби санкциялар қўллаши мумкин.

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика