UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  0 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  9 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт Янгиликлар

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт

Россиялик Алексей Беленков 2019 йил бошида "Навбаҳор"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Бироқ Беленков билан 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатдан аввал бекор қилинган ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаган. Мураббийнинг юристлари "Навбаҳор"га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган. Бироқ клуб бунга эътибор қилмаган.

Алексей Беленков ФИФАга муроажат қилган, унинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилди. Ушбу компания ўз вақтида италиялик Фабио Капеллонинг ҳуқуқини ҳимоя қилган ва Россия футбол Иттифоқи ушбу мураббийга керакли суммани тўлаб берганди.



"Навбаҳор" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА санкциялар қўллайди. Булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.

Афсуски ўзбек клублари учун хорижий футболчилар ва мураббийлар билан шартномани мана шундай тарзда бекор қилиши одатий ҳолга айланган. Клубларимизда малакали юристлар ва менежерлар деярли йўқ.

Рейтинг: -109   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика