UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Жамал Мусиалага Европанинг тўртта ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  1 10:13"Манчестер Юнайтед" мавсумни катта зарар билан якунлаган. Жамоанинг қарзи ярим миллардга етиб қолди  2 09:35Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:01"Goal" ЖЧ-2026нинг топ-16 фаворитлари рейтингини тузди  11 08:32Маурисио Почеттинонинг АҚШ термасидаги маоши маълум қилинди  0 07:57ЦСКАнинг етакчиларидан бири жамоани тарк этишга яқин  0 07:30Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 00:55Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди  5 00:46“Ал Файҳа” расман Отабек Шукуровни таништирди  7 00:24"Реал" ўз дарвозабони билан шартномани узайтиради  0 23:55Ўзбекистон U-15 терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида йиғинга киришди  0 23:29Роналду: "МЮ Лига кубогини ютиши мумкин, аммо ЕЧЛ, Европа Лигаси ёки АПЛ – қийин масала"  21 23:03Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"  0 22:40“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”  0 22:30Алексей Естафеев: “Қийин ғалабага эришдик”  0

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди" Янгиликлар

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди"

Биринчи лиганинг 8-туридан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Истиқлол" (1:2) ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув якунлангач "Истиқлол" бош мураббийи Камол Жўнашев билан суҳбатлашдик.

- Бугунги баҳс менга ёқди. Ўйинда шогирдларим берилган кўрсатмаларни 70 фоизини бажаришга муваффақ бўлишди. Бир томондан бугун озгина омад ҳам биз томонда бўлди деб ўйлайман, - деб гап бошлади Жўнашев.

- 3 кундан кейин яна бир жиддий учрашувимиз бор. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу баҳсга шогирдларимни муносиб тайёрлашга ҳаракат қиламан.

- “УзДонгЖу” жамоаси менга жуда ёқди. Биринчи лигада янгилардан бўлишига қарамай бизга етарлича қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Жамоада бир қанча тажрибали ўйинчилар борлигини гувоҳи бўлдим.

- Бизда шундай вазиятлар бўлдики, жамоамизнинг бир неча етакчи ўйинчилари жароҳат олишганда жамоа мағлубиятга учрамоқда. Масалан, аввалги ўз уйимизда ўтказилган 2 учрашувда мағлубиятга учрадик. Ўтган турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда йигитларим яхши ҳаракат қилишганди. Жамоам бугун яхши кайфиятда тўп сурди. "УзДонгЖу"га қарши баҳсдаги ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика