UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

Каканинг ҳаётдаги сабоқлари Янгиликлар

Каканинг ҳаётдаги сабоқлари

Бразилиялик собиқ футболчи Каканинг ҳаётий хулосаларини тақдим этамиз.

Муболағасиз, ажойиб футболчи ва ғайриоддий шахс ҳисобланадиган Кака кўп сонли спорт юлдузларидан ўзининг ёрқин ҳамда совринлару унвонларга тўла фаолияти можароларсиз ўтганлиги билан ажралиб туради. Бразилиялик футболчинини айблайдиган ҳеч нарса йўқ, фақат у ўзини бутун қирраларини очиб беролмаган. Аммо бунга етарлича сабаблар бор эди.

"Олтин тўп" соҳиби, ФИФА, FIFPro, World Soccer, Onze, FourFourTwo талқинлари бўйича сайёрамизнинг энг яхши футболчиси, УЕФА талқинига кўра Европанинг энг яхши футболчиси, А Сериянинг энг яхши футболчиси, жаҳон чемпиони, Конфедерациялар кубоги ғолиби, Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Италия ва Испания чемпиони, Испания кубоги ва Италия Суперкубоги ғолиби... Кака бунча титулларга эришиши етти ухлаб, тушига кирмаганини таъкидлайди.

Ўзининг ажойиб истеъдоди, меҳнаткашлигига қарамай, камтарин ҳаётида диний эътиқодлари катта роль ўйнаган. Қолаверса, бўйнига улкан қимматбаҳо хочлар ёки маълум бир диннинг бошқа рамзларини осиб қўядиган, лекин аслида унга амал қилмайдиган баъзи спортчилардан фарқли ўлароқ, Кака ўзи ишонган нарсага қатъий амал қилган.

"Орзуларимнинг чегараси Сан-Паулуда бўлиш ва ҳеч бўлмаганда бир маротаба Бразилия терма жамоаси либосида тўп суриш эди, лекин Исонинг мен учун бошқа режалари бор эди".

- Одамлар маслаҳат сўраб тез-тез мурожаат қилишди, лекин одамларга нималарнидир айтишдан кўра амалда кўрсатишни афзал кўраман.

- Умрим давомида Исо мен учун доим биринчи ўринда бўлган. Лекин ҳеч қачон ўтакетган мутаассиб бўлмаганман, фақат Худонинг қонунларига амал қилишга ҳаракат қилганман.

- Бутун умрим давомида Библияга амал қилдим, агар мени яхши инсон сифатида билсангиз, бу, аввало, Инжил ва унга меҳр уйғотган ота-онамнинг хизматидир.

Фаолиятидаги орзуларини ёшлигидаёқ ("Сан-Паулу" ва Бразилия терма жамоасида ўйнаш) рўёбга чиқарган Кака, Европани забт этиш учун "Милан"га йўл олди.


- Италияда мураббийлар тафсилотларга берилиб кетишади. Улар барча майда-чуйда нарсаларни, қандай ҳаракат қилаётганингизни, майдонда қандай позицияларни эгаллашингизни синчковлик билан ўрганадилар ва охир-оқибат, сизни тўхтатиш йўлини топадилар.

- "Милан" менинг уйим, қалбимдан чуқур жой эгаллаган клуб, Миланда ҳар доим ҳайратланарли жамоа шаклланиб келган. Эҳтимол, бразилиялик футболчининг Италия клубига бўлган бундай меҳр-муҳаббати ғайриоддий туюлар, лекин ҳеч қачон кўнглимдагиларни яширмайман.

- Клубдаги фаолиятим давомида энг эсда қоларли лаҳза 2007 йилда Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалаба ҳисобланади.

2009 йилда "Реал" Какани 67 миллион еврога сотиб олган ва ўша вақтларда фақат Зинедин Зиданнинг трансфер суммаси юқорироқ эди (77,5 миллион).

- "Сантьяго Бернабеу"да ҳатто Криштиану Роналдуга нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди.

- "Реал" таклифини қабул қилганимда ўзимга ишонгандим, аммо "Милан"да нималарга қодир эканимни тўлиқ намоён этолмадим. Гарчи 120 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 3 та соврин қўлга киритган бўлсам-да, у ердаги фаолиятим буткул муваффақиятсизликка учради.

- "Реал Мадрид"да ҳамма нарсани, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон, матбуот ва мухлислар бемаънилик даражасига олиб келишди. Бундай муҳитга мослашиш осон бўлмади.

- Муваффақиятсиз даврга қарамай, "Реал Мадрид"даги ўйинларим давомида қимматли тажриба орттирдим. Ҳеч бўлмаганда, шахс сифатида кучлироқ бўлдим.

- Ҳеч нарсага эриша олмаганимда, ҳеч бўлмаганда муваффақияга эришишни орзу қила оламан.

- Жозе Моуриньо билан ишлаш қийин, лекин у билан доимо яхши муносабатда бўлганмиз. Айнан у менга сабр-тоқат, жанговар фазилатлар ва мураббийнинг қарорларини ҳурмат қилишни ўргатди. У менинг шахс сифатида ўлғайишимда ёрдам берди.

2013 йилда Кака "Милан"га қайтди, аммо бразилиялик сеҳргарнинг мўъжизавий ўйинлари ўтмишда қолганди. Шунга қарамай, бразилиялик "Россонерлар" шон-шуҳрат залидан муносиб жой эгаллади. "Милан"дан сўнг МЛСда "Орландо Сити"да тўп сурди, кейинчалик "Сан-Паулу"га қайтди ҳамда 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлади.

Йиллар давомида орттирилган тажрибалар шуни кўрсатадики, сиз энди аввалгидек тўп ортидан қувишингиз шарт эмас. Мақсадга эришиш учун қисқароқ йўлларни топиш мумкин.

- Қанчалик арзимас гапдек туюлмасин, яхши жамоасиз футболда муваффақиятга эришиб бўлмайди.

- Футболда ҳамиша шундай бўлади: ишлар яхши кетаётган бўлса, фақат ижобий томонларга эътибор беришади, лекин бирор нарса нотўғри бўлиши биланоқ ҳаммаси ўзгаради, яхши жиҳатларинг эсда қолмайди.

- Кўпчилик ўзини арзимас меҳнати орқали топганидан кўра кўпроқ нарсага лойиқман деб ҳисоблайди.

Фаолияти давомида Кака Бразилия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказди (29 та гол) ва ҳар қандай бразилиялик йигит орзу қиладиган ишни амалга оширди – жаҳон чемпиони (2002) бўлди. Кейинги иккита жаҳон чемпионати Япония ва Кореядаги мундиал сингари муваффақиятли ўтмади ва у даҳшатли 2014 йилда ўтган Бразилия мезбонлигидаги жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмади, бироқ унинг номи Маракана шон-шуҳрат залидан ўрин олди.

- Мен ҳар доим Бразилия терма жамоасида ўйнашни хоҳлаганман, лекин мураббийлар ўтмишдаги хизматларим учун эмас, балки қачонки фойдам тегишига ишонишган тақдирда таклиф қилишини маъқул кўрганман.

- Ҳеч ким Бразилия терма жамоаси олдига ҳеч қандай вазифа қўймаган, чунки ҳар қандай турнирда ягона мақсад ғалаба қозониш эканлиги барчани онгига сингдирилган. Биринчи ўриндан бошқа ҳар қандай натижа фалокатли саналади.

- Ҳақиқатан ҳам миллий чемпионат ўйинлари ва Чемпионлар лигаси жаҳон чемпионати бўлмаган йиллардагина қизиқарли тусда ўтади. Акс ҳолда, барча футболчилар, мураббийлар, мухлислар илк навбатда мундиал ҳақида бош қотиради.

- Аргентина терма жамоаси иштирок этмаган жаҳон чемпионати жаҳон чемпионати эмас.

- Премьер-лигада кўплаб ажойиб жамоалар ва ажойиб ўйинчилар бор, лекин мен у ерда ўйнаш имконига эга бўлмаганимдан афсусланишни ҳам билмайман.

- Мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи бу — Роналдо (бразилиялик). Агар ёш футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, менга Неймар кўпроқ ёқади.

Футболчилик фаолияти тугашидан анча олдин Кака ўз эътиқодига кўра, жамият ишларида фаол иштирок эта бошлади. 2004 йилда у БМТнинг очликка қарши дастурининг энг ёш элчисига айланди ҳамда 2008 ва 2009 йилларда Time журнали уни Ер юзидаги энг нуфузли 100 нафар инсон қаторига киритди. 

Айтганча, у твиттерда 10 миллион обуначига эга бўлган тарихдаги биринчи спортчи ҳисобланади ва бу натижа унинг фақатгина футбол майдонларида эришган муваффақияти билан боғлиқ эмас.

Балки келажакда Кака Зинедин Зидан изидан боришини ва тажрибали мураббийга айланишини гувоҳи бўлармиз. Эҳтимол, у "Милан" либосида ўйнаган яна бир бразилиялик футболчи - Леонардонинг йўлини такрорлар, яхшиямки, у аллақачон спорт маркетинги бўйича дипломга эга.

Кака амалга ошираётган ҳар қандай ишни виждонан бажаришига шубҳа йўқ. Бошқача қилиб айтганда, у бажараётган ишини юзаки қилмайди.

- Ҳаётим ва карьерамдан мамнунман. Гарчи мансабдан фарқли ўлароқ, ҳаётим ҳали якунланмаган бўлса-да, келажакда яхши воқеалар бисёр бўлишига ишонаман.

- Вақт ўтиши билан Зинедин Зиданнинг йўлини такрорламоқчиман: футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин бироз дам олиш, фикрларимни жамлаб олиш, сўнгра академияда ёш йигитларга мураббий сифатида сабоқ бериш.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика