UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  0 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди" Янгиликлар

Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"

Кеча футзал бўйича ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди (2:1).

Учрашувдан сўнг Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Кака фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда, Ўзбекистон футзал терма жамоасига бундай меҳмондорчилик учун раҳмат айтаман. Биз мана шундай нооодатий, чиройли аренада тўп тепишга муваффақ бўлдик, чунки юқори қисми очиладиган аренада ўйнаш кўпчиликнинг орзуси. Ўйин ҳақида тўхталсам, ҳа, биз ютқаздик, лекин биз бошимизни тик тутишимиз керак. Ҳаёт олдинда. Бу биз учун дарс бўлди, кўплаб ёшлар ҳаракат қилди. Янги авлод бундай ўйинлар орқали ўсишга эришади", – дейди Кака. 

- Таркибга эътибор берар эканмиз, 1 нафар бразилиялик футзалчи борлигига гувоҳ бўлдик. Қозоғистонда Жаҳон чемпионатида кўплаб бразияликлар бор эди. Янги тузилаётган жамоада уларнинг сони камроқ бўлиши қарор қилинганми?

- Дуглас ва бошқалар терма жамоамиз билан хайрлашди. Бизда Игита билан Эдсон қолди. Умид қиламанки, улар бизга ёрдам беришади. Ёшлар ўзидан ўзи ўсмайди. Бу натижа ёқимсиз, аммо биз бу босқичдан ўтишимиз керак. Янги уй учун албатта пойдевор зарур. Гап натижада эмас, ўйинда. Футзалчилар катта тажриба тўплаётгани хурсанд қилмоқда.

- Ўзбекистон чемпионатида бразилиялик футзалчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мутахассис сифатида нима дея оласиз, легионерлар маҳаллий футболчиларга ёрдам бера оладими?

- Албатта. Қозоғистонда жорий йил легионерлар камроқ ва мазкур ҳолат ўйин даражасига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа томондан бу ёшларга имконият. Фақат балансни топа олиш даркор. 

- Ўзбекистон футзали тарихидаги энг яхши ўйинчини айта оласизми?

- Жуда қийин. Лекин охирги йилларда кўрганимдан келиб чиқиб айтсак, Ҳусниддин Нишонов. У замонавий футзалчи, яхши зарбалар беради, кўп голлар уради. Ҳа, бутун тарихдаги энг яхшиси дея олмайман, чунки ўзбек футзали тарихи билан тўлиқ таниш эмасман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 окт 20:16:25
Alex Daniyarov
Шу саволлар екмайдида, Узбекистон кандай, уйинчилари кандай, ош тановул килдингизми, навкирон шахарларни зиёрат килдингизми, майдон ёкдими ва хоказо. Бизнинг футзалда ким энг яхши уйинчи хозир ва тарихда... Кака да бунга кандай кизикиш булсин? У Козогистонни футзали уйлайди, Европада катнашишади... Осиё футзали ва Узбекистонни нима килади куриб?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика