UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Жуда кўп хато! Россиялик эксперт томонидан Суперлиганинг 17-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Жуда кўп хато! Россиялик эксперт томонидан Суперлиганинг 17-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлар бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 17-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

“Навбаҳор” – “Пахтакор”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Биринчи фол яққол қоидабузарлик саналади ва сариқ карточкага лойиқдир. Рақиб оёғининг тўпиғи босилган, зарба оёқнинг паст қисмига йўлланган, тезлик йўқ, лекин кучли оёқ қўйиш амалга оширилган. Бу ҳолат, албатта, сариқ карточкага лойиқ. Агарда қоидабузарлик жабрланган футболчи оёғининг юқорироқ қисмида бўлганида, (қоидага кўра, "Навбаҳор" ҳимоячиси оёғини ердан кўтариб, рақибининг болдир қисмига зарба берса), унда қизил карточка кўрсатилиши керак. Ҳакам “Навбаҳор” ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатмай, уни очиқчасига “кечирди”.

Иккинчи ҳолат эса карточка кўрсатишга арзимайдиган одатий фол. Бизга кўринган ягона ракурсда иккала ўйинчи ҳам бир вақтнинг ўзида тўпга ташланган. Аввал “Навбаҳор” ҳимоячисининг оёғи, кейин тўп, сўнгра юқоридан “Пахтакор” ҳимоячисининг оёғи ташланган. Бу "тўп орқали боғланиш" деб аталади. Яъни, иккала футболчи ҳам тўп учун оёқ чўзади ва инерция туфайли катта эҳтимол билан оёқлар тўқнашади. Бу оддий қоидабузарлик саналади, шунга қарамай, ҳакам бу вазиятда ҳам хатога йўл қўйган ҳамда ўйинни давом эттиришга қарор қилган.


“Навбаҳор” – “Пахтакор”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бундай йўсинда тўпга ташланиш рақиб учун хавфли ҳисобланади, айниқса, ўйинчининг оёғи тўпнинг устида бўлса. Бу қоида бузилиши ҳисобланади ҳамда қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилиши керак. "Навбаҳор" футболчиси чап оёқ бутсасининг тишлари билан мўъжиза туфайли рақиб оёғига зарба бериб юбормади, шу боис қизил карточка ҳақида гапириш ножоиз. Тезлик ва интенсивлик ўртачадан юқори, шунинг учун бу вазиятда сариқ карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакам эса бундай қилмади.


“Навбаҳор” – “Пахтакор”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

“Навбаҳор” ҳужумчиси боши билан тўпни дарвоза томон йўналтирди, кейин эса дарвозабон тўп учун ўйнади. Агар бу ҳолатда ўйин қоидаси бузилган бўлса, бу вазият яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилинганлиги учун қизил карточка билан жазоланиши лозим, чунки ўйинчи кейинги тегинишда дарвозани ишғол қилиши мумкин. Тўп ҳавода бўлишига қарамай, наманганликлар ўйинчисининг назоратида эди, рақиб ҳимоячиси эса курашни тўхтатганди.

Аммо учинчи ракурсдан кўрсатилган такрорий вазият ҳам тўп "Пахтакор" посбонининг қўлига теккан-тегмаганлигини айтишга 100% имкон бермайди. Бу ҳолатда кўпроқ тананинг елка қисмига теккандек кўринди. Иккиламчи ҳолатлар бўйича қарор қабул қилиш ҳам мумкин - масалан, зарбадан кейин тўпнинг танага урилиб қайтиш ҳолати. Тўпнинг ортга қайтиши эса етарлича тезликда, бу эса тўп тананинг қаттиқ қисмига (эҳтимол, елкага) текканлигини кўрсатади. Қўлга теккан тўп, одатда, пастга тушади ва унинг тезлиги юқори бўлмайди. Шу боис, баҳсли вазиятда ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлайман.


“Навбаҳор” – “Пахтакор”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Менимча, “Пахтакор”нинг голи тўғри ҳисобланган. Иккала ўйинчининг қўллари қоидага зид бўлмаган оддий курашда тўқнашган. “Навбаҳор” ҳимоячиси тўп учун курашда эмас, балки ҳужумчи тўпни олдинга ташлаб, ундан ўтиб кетганидан кейин мувозанатни йўқотиб, йиқилди.


“Навбаҳор” – “Пахтакор”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу яққол қоидабузарлик ҳисобланади. Ҳакам бу ерда қоидабузарлик ҳолатини белгиламасдан хатога йўл қўйди. Шу билан бирга, қоидабузарлик сариқ карточкага кўрсатишга арзимайди, чунки бу ривожланиб кетиши мумкин бўлган ҳужумнинг бузилиши эмас ("Пахтакор" футболчисини рақиб кутиб олди, унда бошқа очиқ зона йўқ эди). Қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида содир бўлди, ҳакам қарама-қарши диагонал ҳудудга ўтиб, қоидабузарлик содир этилган жойни аниқлашга қодир эди.


"Динамо" - "Бунёдкор"

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Қоидабузарлик 9-сонияда амалга ошиб бўлганди. Менимча, тўп учун курашда “Бунёдкор” футболчиси қўли ёки тирсагини ишга солгани учун фол қайд этилиши ва унга сариқ карточка кўрсатилиши керак. Тўпга эгалик қилиш учун курашда у рақибининг юзига зарба берди. Ўйлашимча, агарда ушбу жараёндан сўнг дарвозага тўп киритилса, ВАР аралашиб, голни бекор қилиши керак.


"Динамо" - "Бунёдкор"

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Қанотдан узатма амалга оширилгандан сўнг ҳужумчи ва ҳимоячи тўп томон ҳаракатланади. “Бунёдкор” ҳимоячиси бироз яқинроқ бўлса-да, тўп учун муваффақиятсиз кураш олиб борди, ваҳоланки, унда тўпни қайтариб юбориш имконияти мавжуд эди. Ҳимоячи траекторияни инобатга олмаган ҳолда тўпни ўтказиб юборди, тўп эса ўз йўналишида давом этди. Шундан сўнг "Бунёдкор" ҳимоячиси ҳамда "Динамо" ҳужумчиси ўртасида тўқнашуви содир бўлди.

Менимча, бу оддий ўйин тўқнашуви бўлиб, ўйин давомида жуда кўп учрайдиган ҳодисалардан ҳисобланади. Ҳимоячининг йиқилиши эса унинг нотўғри ҳаракатлари билан боғлиқ. Гол тўғри киритилди.


"Динамо" - "Бунёдкор"

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Гол нима учун бекор қилингани унчалик тушунарли эмас. Менимча, қоидаларга мувофиқ тўп киритилган. Ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, ёрдамчи ҳакам қулай позицияда турганди. Такрорий вазият намойиш этилганда, ассистентнинг ишораси кўринмади, бироқ ўйинчиларнинг реакция билдиришидан, гол айнан ўйиндан ташқари ҳолатлиги учун бекор қилинганга ўхшади. ВАР бундай вазиятларга аралашишга мажбур.


“Насаф” – “Локомотив”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Дарвозага йўлланган зарбадан сўнг тўп “Локомотив” ҳимоячисининг ўнг тирсагига тегди. Қўл танага ёпишиб тургани учун ғайритабиий таъсир кўрсатмасди. Футболчи тўпга тескари ўгирилди. Қўлларнинг ёпишиб туриши ушбу ҳаракат учун одатий ҳолат ҳисобланади. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.


АГМК – “Сурхон”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Сурхон" ўйинчиси хавфли тарзда, тўпни олиб қўйиш учун минимал имкониятга эга бўла туриб, рақиб ортидан оёқ қисмига ташланди ва уни йиқитди. Шиддатлилик ҳолати ўртачадан юқори. Ўйинчи вазиятни юмшатиш учун ҳеч нарса қилмади. Жиддий қоидабузарлик учун қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди.


АГМК – “Сурхон”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Биринчидан, тўп табиий ҳолатда турган қўлга теккан. Қўл пастки қисмда турибди, у тананинг юзасини ошишига сабаб бўлмайди. Иккинчидан, “Сурхон” ҳимоячиси ҳужумчидан узоқда, у тўпни кўрди ва товони билан ўйнади. Маълумки, агар тўп билатуриб содир этилган ҳаракатдан кейин бирор қўлга тегса, пенальти белгиланмайди. Ҳакам нотўғри қарор қабул қилди. Ўйинни давом эттириш ва пенальти белгиламаслик керак эди.


“Нефтчи” – “Қизилқум”

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Пенальти ишлашнинг осон йўлларидаг бири амалга оширилган. “Қизилқум” ҳимоячиси ҳужумчини кўрмаяпти, унинг ҳаракатларида ҳеч қандай ғаразлик йўқ. “Нефтчи” ҳужумчиси ушбу йиқилишни чиройли амалга ошириб бергани аниқ. Катта эҳтимол билан ҳимоячи томонидан ҳам эҳтиётсиз тарзда рақибни чалиш ҳолати юз бермаган. Ҳужумчининг ўзи рақиб ҳимоячиси остига ташланди. Оёқларнинг шунчаки тўқнашиши, менимча, пенальти учун жуда арзимас сабаб ҳисобланади. Ҳакам бу вазиятда хатога йўл қўйди.


Шу тариқа, ҳакамлар 13 та эпизоддан 9 тасида хатога йўл қўйишган.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика