Жозе Моуриньо: “Уотфорд”да топ футболчилар тўп тепаётганини унутмаслик керак

Aslanov Jasurbek
12 фев 2017, 00:24
“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Уотфорд” устидан (2:0) қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Биз учун бу ғалаба зарур эди. 16 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия – бу ажойиб кўрсаткич. Агар биз уйдаги дуранглар ўрнига, ғалаба қозонганимизда бундан яхши бўларди. Бугунги ўйин жуда қийин кечди ва муҳим ғалабага эришдик.

Одамлар “Уотфорд” ва “Сток” қандай жамоа эканлигини унутиб қўйишаяпти. Уларнинг таркибига қаранг: у ерда “Интер”, “Лацио”, “Наполи”да тўп тепган топ-футболчилар тўп тепишмоқда.

Бугунги ўйинимиздан хурсандман. Голгача 10-15 дақиқа биз шиддатли ўйин кўрсатдик ва гол уришимиз лозим эди.

“Челси” – ҳимояда тартибли ўйнайдиган жуда яхши рақиб. Улар кўпчилик бўлиб ҳимояланишади. Ҳозир қарши ҳужум ва стандартлардан унумли фойдаланадиган ҳимоявий жамоалар чемпионликка эришишади. Шу сабабли улар пешқадамликни бой беришлари жуда қийин масала. Аммо футбол, бу футбол”, дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›