Жота муддатидан олдин "Ливерпуль"га қайтиши мумкин

Alisher
12 окт 2021, 11:38
"Ливерпуль" форварди Диогу Жота Португалия терма жамоаси ихтиёрини тарк этиши мумкин ва мушак жароҳати сабаб клубига қайтиши мумкин.

24 ёшли футболчи Қатар (3:0)га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборди.

"У бироз шуғулланди, босим физиотерапевтнинг назорати остида оширилди, аммо умумий гуруҳда шуғулланмади. Унинг майдонда бир қанча вақт ҳаракат қилиш эҳтимоли бор. У билан гаплашдим, ўзини қандай ҳис қилади, кўрамиз", - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.

Мураббий шунингдек агар Жотанинг ҳолати яхшиланмаса, уни "Ливерпуль"га қўйиб юборишга ваъда берди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tribalfootball.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›