UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  10 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  0 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  121 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  44 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  8 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  181

Ж.Корея Кубоги. Ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётган беш клубдан учтаси чорак финалга чиқди Янгиликлар

Ж.Корея Кубоги. Ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётган беш клубдан учтаси чорак финалга чиқди

Жанубий Корея Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Рустам Ашурматов ўйнаётган “Кванджу” ўз майдонида “Канвон”га 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан муддатидан олдин ҳайрлашди. 

Жамшид Искандеров ҳаракат қилаётган “Сеонгнам” сафарда “Тэгу”ни пенальтилар сериясига кўра таслим этишга (1:1, пен – 4:2) эришди.

Икромжон Алибоев ўйнаётган “Сеул” эса бир киши кам бўлиб меҳмонда “Тэджон Ситизен” (2:1) устидан қўли баланд келган.

Шунингдек, Достон Турсунов жамоаси ҳам кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. “Бусан И'Парк” “Сувон Сити” устидан минимал (1:0) ғалабага эришди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев ҳаракат қилаётган “Чоннам” клуби эса экстра таймларда “Чонбук Моторс”га (2:3) ютқазди.

Шундай қилиб, кубок чорак финалига қуйидаги жамоалар йўл олди:

“Сеул”, “Поханг Стилерс”, “Ульсан”, “Бусан И'Парк”, “Сеонгнам”, “Сувон Блюуингс”, “Чонбук Моторс”, “Канвон”.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика