

Футболчи 2015 йилнинг октябрида соғлиги борасидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган эди.
"Футболга қайтишим борасидаги маълумотлар миш-миш эмас. Футбол доимо менга қувонч келтирган ва спортни вақтинча тарк этишим соғлигим борасидаги муаммолар туфайли эди. Операция қилишди ва бир ҳафта олдин машғулотларни бошладим" - дейди 34 ёшли футболчи.



