UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Филиппинга 8та гол урди Янгиликлар

ЖЧ саралашидаги рақиб – Хитой термаси Филиппинга 8та гол урди

Теглар :  ХитойФилиппин
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Хитой терма жамоаси бугун, 7 июнь куни Филиппинга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Голларга бой кечган беллашувда хитойликлар 8:1 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Аввалроқ Аввалроқ саралаш босқичи “А” гуруҳи иштирокчиларидан Сурия терма жамоаси Япония билан (1:1), Қатар футболчилари КХДР билан (2:2) дуранг ўйнагани, Эрон термаси эса Черногорияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичи 9-турида сафарда Хитой меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 31 август кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика