UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  1 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  1 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  2 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  12 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  14 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус Янгиликлар

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус

Теглар :  ЖЧ саралашОсиё
16 ноябрь куни Осиёда ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 6-тур учрашувлари ўтказилди.

Шундай қилиб расман иккинчи даврага старт берилди. Иккинчи давра бошида жамоалар 1-турдаги рақиблари билан такрор куч синашишди, бунда фақат уй ва меҳмон жамоа ўзгарди.  

"A" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Ироқ - Жанубий Корея 0:3

Биринчи ўйинда: Жанубий Корея - Ироқ 0:0


Сурия - Эрон 0:3

Биринчи ўйинда: Эрон - Сурия 1:0 


Ливан - БАА 0:1

Биринчи ўйинда: БАА - Ливан 0:0


Саралашнинг илк турида Жанубий Корея ўз майдонида Ироқ билан 0:0 ўйнаганди. Доҳада кечган жавоб баҳсида Сон Хёнг Мин жамоадошлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқариб борди ва айтиш мумкинки, у ўйинни юқори савияда бошқарди. 

Эрон Сурияни ҳар иккала баҳсда мағлуб этди. Бунинг устига ўз дарвозасидан гол ўтказмади. БАА илк учрашувда Ливанни енга олмаганди. Сафарда кечган беллашувда амирлик футболчилари 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. 

Гуруҳда Эрон 16 очко билан пешқадамлик қиляпти ва бу жамоани бир оёғи билан жаҳон чемпионатида десак бўлади. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 14 очко бор. 

7-тур учрашувлари. 27 январь

Эрон - Ироқ

Ливан - Жанубий Корея

БАА - Сурия



"B" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Хитой - Австралия 1:1

Биринчи ўйинда: Австралия - Хитой 3:0


Уммон - Япония 0:1

Биринчи ўйинда: Япония - Уммон 0:1


Вьетнам - Саудия Арабистони 0:1

Биринчи ўйинда: Саудия Арабистони - Вьетнам 3:1


Ўз майдонида Хитойни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия сафарда бу жамоа билан 1:1 ўйнади. Умуман Австралия охирги учта баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг натижасида Япония гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Чунки японлар сафарда Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтишди. Бу жамоа ўз майдонида Уммонга кутилмаганда ютқазиб қўйганди. Ва орадан кўп ўтмай, Япония терма жамоаси ўз мавқеини тиклаб олди. Саудия Арабистони эса иккала ўйинда ҳам Вьетнамни деярли қийинчиликсиз мағлуб этди. 

Гуруҳда Саудия Арабистони 16 очко билан биринчи ўринда боряпти. Фақат Австралия билан қўлга киритилган дурангни ҳисобга олмасак, саудияликлар бешта беллашувда зафар қучишди. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Япония эса 12 очко тўплади.  

7-тур учрашувлари. 27 январь 

Япония - Хитой

Австралия - Вьетнам

Саудия Арабистони - Уммон

P.S. Шундай қилиб навбатдаги тур баҳслари 27 январь куни ўтказилади. Саралаш босқичи тугашига эса 4 тур қолди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика