Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади

Khoja
19 ноя 2025, 10:02
Аввалроқ, ЖЧ саралаш қитъалараро плей-офф босқичига йўл олган барча олтита мамлакат терма жамоалари маълум бўлганди.

ФИФА рейтингига кўра Конго ДР ва Ироқ терма жамоалари тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ямайка, Суринам, Боливия ва Янги Каледония терма жамоалари ўз юришларини ярим финалдан бошлашади. 

Ярим финал ғолиблари финалда Конго ДР ва Ироқ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Финалдаги ғолиблар эса келаси йил ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧга йўл олишади. 

Эслатиб ўтамиз, Плей-офф учрашувлари 21-31 март кунлари Мексиканинг иккита стадионларида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›