UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  1 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  9 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Рустам Ашурматов термада дебют голини урган оқшомда Ўзбекистон меҳмонда Гонконгдан устун келди Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Рустам Ашурматов термада дебют голини урган оқшомда Ўзбекистон меҳмонда Гонконгдан устун келди

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Гонконг - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Гонконг

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . 3-тур

21/03/2024, 17:00

2
:
0
Тугади

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 49', Рустам Ашурматов - 66'

Стадион: 6263 томошабин

45'
90'
63'  Matthew Orr (Michael Udebuluzor)
63'  Everton Camargo (Pui-Hin Poon)
80'  Siu Kwan Chan (Yu Joy Yin)
80'  Juninho (Фигейреду Перейра Стефан)
88'  Wu Chun Ming (Wang Kit Tsui)
46'  Ходжимат Эркинов (Аббосбек Файзуллаев)
49'  Элдор Шомуродов
66'  Рустам Ашурматов
70'  Рустам Ашурматов (Хусниддин Аликулов)
82'  Jaloliddin Masharipov (Azizbek Amonov)
90'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
90'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)

ГОНКОНГ  -  ЎЗБЕКИСТОН 0:2 (ТУГАДИ)

21.03.2024. Гонконг, "Монг Кок" стадиони. 

Ҳакамлар: Ким Во Сунг, Жанг Жон Пил, Канг Донг Ҳо, Ким Да Ёнг

Гол: Элдор Шомуродов  (Азиз Турғунбоев) 49, 0:1, Рустам Ашурматов (Жалолиддин Машарипов) 65, 0:2

Гонконг: 1. Япп Хунг Фаи, 2. Оливер Бенжамин Герби, 5. Ҳелио Гонсалвес, 6. Ву Чунг Лок (3. Тсуи Ванг Кит,87), 8. Тан Чун Лок, 9. Матт Орр (20. Майкл Удебулузор,63), 11. Эвертон Камарго (14. Поон Пуи Ҳин,63), 16. Чан Сиу Кван Филип , 21. Ю Тзе Нам, 22. Соареш Жуниор Валтер (10. Феррейра Стефан, 80), 23. Сун Минг Ҳим

Захира: 18. Понг Чеук Ҳеи, 19. Тсе Ка Винг,  4. Ю Ваи Лим,  12. Лам Ҳин Тинг, 13. Ли Нгаи Ҳои,  15. Чанг Ҳеи Йин, 17. Вонг Тсз Ҳо, 

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов (23. Ҳусниддин Алиқулов,70)  7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (6. Диёр Холматов,90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Азизбек Амонов,81), 14. Элдор Шомуродов (17. Бобир Абдихолиқов, 90), 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев,46)

Захира: 12. Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Эргагашев, 3. Акрамжон Комилов,  8. Жамшид Искандеров, 13. Зафармурод Абдираҳматов, 18. Абдулла Абдуллаев,   


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Бобир Абдихолиқов, Одил Ҳамробековнинг ўрнига Диёр Холматов тушди. 

81.  ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жалолиддин Машарипов ўрнига Азиз Амонов тушди 

75. СТАТИСТИКА: Тўп назорати 47 - 55 %, аниқ зарбалар 1 - 7 

70. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Рустам Ашурматов ўрнига Ҳусниддин Алиқулов тушди. 

70. Маълумот учун, Рустам Ашурматов терма жамоа либосидаги дебют голини урди. 

65. ГОООООООООООООООООООООООЛ. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвоза тўрига солиб қўйди.

63. ЎЗГАРИШ. Гонконг,  

62. ЗАРБААААА. Жарима зарбасини Машариповнинг ўзи амалга оширди. Ноаниқ. 

61. Жалолиддин Машарипов жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. 

54. Олдинга Ўзбекистон! Бу гол камлик қилади. 

50. ЗАРБАААААААААА. Аббосбек Файзуллаевнинг зарбасини Гонконг посбони бартараф этди. Аббос ўйинни кучайтирди. 

48. ГОООООООООООООООООООООЛ. НИҲОЯЯЯЯЯЯЯТ ГОООООООООООООООЛ. Файзуллаев ҳужумни бошлаб берди. Турғунбоев ўз қанотидан тўпни Элдорга узатди ва гол

46. ЎЗГАРИШ. Ҳожимат Эркинов ўрнига Аббосбек Файзуллаев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

36. Гол керак, гол йигитлар. Дуранг учун бу ерга келмагансиз. 

33. Ўйин темпи бироз пастлади. Гонконг ҳам ўйинга мослашиб олди. Тўпни назорат қилмоқда. 

30. ЗАРБААААААА. Шомуродовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Сайфиев уни тўп билан таъминлаганди. 

28. Эҳ қанча вазиятлар. Биринчи бўлимдаёқ ўйинни ҳал қилишимиз мумкин, қачонки вазиятларни голга айлантирсак. 

25. ЗАРБААААААААА. Ўзбекистондан кетма кет ҳужумлар, Эркинов бу вазиятда фаоллик кўрсатди. Гонконг дарвозабони ўйин қаҳрамони бўлиб турибди. 

20. ЗАРБАААААААААААААА. Машариповнинг пасини қабул қилиб олган Шомуродов оҳиста дарвозанинг пастки узоқ бурчагига зарба берди. Дарвоза тўсини тўсқинлик қилди. 

17. Эркинов кетма кет иккита вазиятда тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ҳимоячилар қайтарди. 

13. Устунлик тўлиқ Ўзбекистон томонида. 

10. ЗАРБААААААААААААА. Шомуродовнинг пастки бурчакка йўналтирган зарбасини гонконглик кипер қийинчилик билан қайтариб юборди. 

9. Гонконг ҳам бизнинг жарима майдончамиз томон яхши прессинг 

5. Лекин кореялик "профессор" ҳакам буни қўл деб ўйлаб голни инобатга олмади. Майли биз яна урамиз. Ҳакам ҳисобга олмагунча тўхтамаймиз. 

4. ГООООООООООООООООООООООЛ. ЙЎҚ. Шомуродов ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни елкаси билан тўхтатиб олиб дарвозага йўллади. 

3. Ҳозирча терма жамоамиз 2 та қанотдан кириб бориб вазиятлар яратишга уриниб кўрди. 

2. Маълумот учун, 2013 йил Гонконгга қарши кечган сўнгги ўйинимиз ҳам "Монг Кок" стадионида ўтказилган, унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Бизда барчаси жойида. Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон киритиб берди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиямиз янгради. Олға Ўзбекистон. 

- Учрашув 17:00да бошланади. 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика