UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53"Турон" Туркияда "Черноморец" билан ўйнайди  0 01:25"Арсенал" "Брайтон" футболчиси билан келишиб олди  0 01:11"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида  1 00:52Англия Кубоги. "Тоттенхэм" йирик ғалабага эришиб, навбатдаги босқичга йўл олди  1 00:28Бундеслига. "Бавария" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 00:10Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Рединг". Асосий таркиблар маълум!  6 23:54А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига иродали ғалабага эришди  0 23:23"Андижон" вақтинча "Истиқлол"да ўйнаши маълум қилинди  0 23:10"Нефтчи" сафида россиялик футболчи кўрикдан ўтмоқда   7 22:51Жозе Моуринью: "Наполи" ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритмоқда"  2 22:34Дембеле жароҳат олди  3 22:12ЛаЛига. Каталония дербисида Хави жамоаси ғолиб чиқди  27 21:45ПСЖ Шкриньяр учун 15 млн евро таклиф билан чиқади  2 21:44Элдор Шомуродов "Специя" базасида  30 21:38Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич   19

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Япония Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионати "E" гуруҳи учунчи тур ўйинлари якунланди.

Япония – Испания 2:1

Гол: 0:1 – 11 Мората, 1:1 – 48 Доан, 2:1 – 54 Танака.

Япония – Гонда, Йосида, Танигути, Итакура, Нагатомо (Митома, 46), Морита, Танака (Эндо, 87), Камада (Томиясу, 69), Кубо (Доан, 46), Ито, Маэда (Асано, 62).

Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта (Карвахаль, 46), Родри, Пау Торрес, Бальде (Альба, 68), Бускетс, Педри, Гави (Фати, 68), Ольмо, Мората (Асенсио, 57), Уильямс (Ферран Торрес, 57).

Огоҳлантиришлар: Итакура (39), Танигути (44), Йосида (45).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Япония гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди!

90+5. Испания мағлубиятга розидек ўйин намойиш этмоқда гўё. Уларнинг ҳужумлари мазмунли эмас.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Япониялик футболчи қарши ҳужумда Родридан ўтиб кетганида, Симон билан ёлғиз қоларди.

82. Испанларнинг бурчак зарбаси осиёлик футболчилар томонидан қайтарилди.

80. Испанлар қамал қилмоқда, аммо ичкарига киришда муаммолар юзага келмоқда.

74. Испанияликларнинг зарбалари дарвозагача етиб бормаяпти.

Коста-Рика Германияга гол урди. Айни дамда Япония 1, Коста-Рика 2-ўринда бормоқда.

70. Асано жамоасининг учинчи голини киритишига бир баҳя қолди.

68. Испанияда яна икки ўзгариш амалга оширилди.

63. Япония хавфли қарши ҳужум ташкиллаштирди, аммо якун ижобий бўлмади.

57. Испания ҳужумида ўзгаришлар юз берди.

51. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Япония ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ ҳакам ҳозирча голни ҳисобга олмади. Кейин эса ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, голни инобатга олди.


47. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Доан ҳисобни тенглаштирди! Прессинг натижасида тўпни эгаллаб олган японларнинг тезкор ҳужуми натижасида испанлар жазоланди.


Суратлар учун уларга раҳмат

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Сариқ карточка олиш набати Йосидага келди.

44. Гавини йиқитгани учун Танигути ҳам огоҳлантирилди.

43. Испанлар рақибнинг марказини ёриб ўтишга интилмоқда.

39. Итакура Педрига нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди.

36. Камада зарба йўллади, тўп Торресга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

34. Симон сал қолса японларга тайёр гол совға қиларди.

32. Яна испанлар сардори жабрдийда бўлди.

28. Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатилди.

24. Моратанинг пасидан сўнг Олмо қулай зарба бера олмади, устига-устак ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

23. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида яна Мората зарба йўллади, бу сафар Гонда ўз ўрнида.

Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 85-15

20. Гави қанотда ҳужум чоғида қоида бузди.

Бу пакетларга ўйиндан сўнг нималар солинишини билсангиз керак.

15. Испанлар тўп назоратини ўз қўлига олди. Ҳозирча улар олдинга боришга шошилмаяпти.

11. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ўнг қанотдан Аспиликуэтанинг узатмасидан сўнг бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!


Жилмаямиз)

9. Испанларнинг бурчак зарбасидан сўнг Мората бош билан зарба йўллади, Гонда тўпни эгаллаб олди.

8. ЗАРБА! Испан ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган японларнинг ҳужуми аниқ ниҳоясига етмай қолди.

6. Уильямс ўнг қанотдан ичкарига пас берди, японлар Олмога тўп етиб боришига йўл қўймади, қайтган тўпга эса Бускетс ноаниқ зарба берди.

5. Кубо қанотдан катта тезликда олдинга борди ва жарима майдонига тўпни узатди, аммо испан ҳимоячилари тўпни бир амаллаб бартараф этишди.

1. Учрашувни испанлар бошлаб берди.

Бугун Япония кўк-оқ, Испания эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Учрашув 00.00 да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+7   
02 дек 01:54:36
Жорж Веа
Япония матонат Рамзи!!!
+4   
02 дек 01:56:29
Forever Manchester United
Yaponiyaga raqib kim ekanligi farqi yuq kurinib turibdiki gigantlar bn uynasa bularkan
+3   
02 дек 01:55:44
Rovsh De
Gap yoq. Shunchaki qoil. Ispaniya va Germaniyani yuttiya! Yutqizib turib yutib ketti Mana mashnaqa futbol oynash kere xadib sudya unaqa sudya munaqa dvurmasdan))
+3   
02 дек 01:21:25
barselona7
Энг қизиғи Испания Гарманияни гуруҳда қолдириб кетишни ўйлаб Германия мана санга деб Коста Рикага ютқазиб бериб Испанияни ўзи билан бирга Европага олиб қайтса-я.
+2   
02 дек 06:06:24
Navbahor_muxlislar jamoasi
Ispaniya bir o'q bilan ikki quyonni urdi.... Qoyil....
+2   
02 дек 05:04:16
Barcelona nomer 1
Испания ни режаси Немисвачча Гейсифатларни колдириб юбориш болган екан гурухида
+2   
02 дек 04:50:35
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Рақиб танлаш футболнинг ажралмас қисми ва Испания ўз ишини қилди, Испания футбол бўйича жахон чемпионатининг фоваритларидан биридир.
+2   
02 дек 01:57:19
Жорж Веа
Бускетс билан Балдени Испания терма жамоаси ва Барсадан йукотиш керак.
+2   
02 дек 01:45:26
B B B
Germaniya yutqazib berishi k.k edi. Ispanlani shu qiganiga
+2   
02 дек 01:26:37
Quddusbek Yuve@ Chelsea
Kosta Rika gol urdi mana sizlarga drama Ispaniya va Germaniya uyga)))
+1   
02 дек 08:31:17
ArsaBarsa
Ispaniyani o'zi ham qolib ketishiga ozgina qoldi. Yaponiyaga kuchi yetmadi. Toza g'alaba
+1   
02 дек 03:40:32
Икболжон Уринов
Маладец Самурайлар немислар грухда қолиб кетишганидан хурсандман осиё жамоларига омад
+1   
02 дек 02:24:48
Raiden
O'tkan yili korea bu yili yaponiya qoldirib ketishdi germaniyani qoyil!
+1   
02 дек 02:08:03
Azat Ernazarov
Испания Хорватияга карши уйнагиси келмади шекилли
+1   
02 дек 02:03:02
Барса Самарканд
Койил лекин Японияга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика