UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  114 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Сўғдиёна" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда "Хоразм" жамоасини олқишламоқчиман. Мен натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Лекин ўйин бўйича бу йилдаги энг кучсизи эдик. Қолаверса, иккинчи бўлимда қизил карточка ҳам ўйинга таъсир қилди. Шунга қарамай "Хоразм" юқори иштиёқ, босим билан ҳаракат қилди. Сифатли футбол кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин футболда ҳамма нарса бўлади. Такрорлайман, натижадан кўнглим тўлди. Бундан ташқари Суперлигада тўғридан-тўғри қолиш масаласини ҳам ҳал қилдик. Орадаги терма жамоалар ўйинлари сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб кейинги рақибга тайёргарликни давом эттирамиз. "Хоразм"га омад тилайман ва умид қиламанки кейинги йил Суперлигада ўйнайди",- дейди Бошкович.

- Жамоангиз ёмон ўйнаганини айтдингиз. Бу сунъий майдон билан боғлиқми?

- Майдон ўйнаш учун идеал эди. Ўйин бошидан охиригача сифатли хизмат қилди. Балки таъсир қилгандир. Аммо биз ишончлироқ, диққатни жамлаб ўйнашимиз керак эди. Ўйин темпини назорат қилишни айтдик, якунда гол урдик. Йигитлар тушунишди, керакли пайтда диққатни йиғиб олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика