

"Шаҳарликлар ушбу ўйинда йирик ғалабага эришишди. Эрлинг Холанд дастлаб 13-дақиқада пенальтидан гол ура олмади. Сўнгра, 29-дақиқада ўз хатосини тўғирлаб, боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек Нико Гонсалес (45+3 дақиқа) ва Жереми Доку (63) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмади.





