UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  1 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  9 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

ЖЧ-2022 саралаши. Бугун бўлажак рақибимиз Афғонистонга қарши ўйнайди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Бугун бўлажак рақибимиз Афғонистонга қарши ўйнайди

Кечадан бошлаб Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак рақибларидан бири бўлган Сингапур терма жамоаси Дубайда Афғонистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Татсума Йошида бошчилигидаги Сингапур худди Ўзбекистон сингари Саудия Арабистонига учиб кетиш олдидан Дубайда йиғин ўтказмоқда.

Япониялик мураббий йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:

Дарвозабонлар
Изван Маҳбуд (клубсиз)
Заифул Низам ("Балестиер Халса")
Ҳассан Санни ("Лион Сити Саилорс")

Ҳимоячилар

Шакир Ҳамзаҳ (клубсиз)
Баихакки Ҳаизан ("Тампинес Роверс")
Мадҳу Моҳана ("Тампинес Роверс")
Назрул Назари ("Хоуганг Юнайтед")
Ирфан Фанди ("Патум Юнайтед", Таиланд)
Ҳафиз Сужад ("Хоуганг Юнайтед")
Амирул Адли ("Лион Сити Саилорс")
Зулқарнайн Сузлиман ("Йонг Лионс")

Ярим ҳимоячилар
Анумантан Кумар ("Кедаҳ Дарул Аман", Малайзия)
Шаҳдан Сулаймон ("Лион Сити Саилорс")
Харисс Харун ("Лион Сити Саилорс")
Сайфуллоҳ Акбар ("Лион Сити Саилорс")
Зулфаҳми Арифин (клубсиз)
Ҳами Сяҳин ("Йонг Лионс")
Ёсир Ханапи ("Тампинес Роверс")
Идраки Аднан ("Хоуганг Юнайтед")

Ҳужумчилар
Фарис Рамли ("Лион Сити Саилорс")
Шавал Ануар ("Хоуганг Юнайтед")
Габриел Куак ("Лион Сити Саилорс")
Илҳан Фанди ("Йонг Лионс")
Хаззуван Халим ("Балестиер Халса")
Хафиз Нор ("Лион Сити Саилорс")



Рўйхатда 3 нафар футболчи клубсиз. Таиланд ва Малайзияда ўйнаётган икки легионер бор. Норвегия чемпионатида тўп тепаётган терма жамоа сафида 18та ўйинда 8та гол урган Иҳсан Фанди йиғин давомида жароҳат олди.

Сингапур терма жамоаси 5та ўйиндан 7 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Ушбу жамоа 3 июнь куни Фаластин, 7 июнь куни Ўзбекистон ва 11 июнь куни Саудия Арабистонига қарши ўйинлар ўтказади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика